Саҳиҳи Муслим — 171-ҳадис

Иймон китоби · Биродарига ўзига тилаганини тилаш

171-ҳадисСаҳиҳи Муслим · Иймон китоби

وَحَدَّثَنِي زُهَيْرُ بْنُ حَرْبٍ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، عَنْ حُسَيْنٍ الْمُعَلِّمِ، عَنْ قَتَادَةَ، عَنْ أَنَسٍ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ ‏ "‏ وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لاَ يُؤْمِنُ عَبْدٌ حَتَّى يُحِبَّ لِجَارِهِ - أَوْ قَالَ لأَخِيهِ - مَا يُحِبُّ لِنَفْسِهِ ‏"‏ ‏.‏

Анас Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилди): Деди: "Жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, банда — қўшнисига — ёки: биродарига — ўзига севганини севмагунча — (комил) иймон келтирмайди."

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 170-ҳадисИймон китоби

"Бирингиз — биродарига — ёки: қўшнисига — ўзига севганини (истаганини) севмагунча (истамагунча) — (комил) иймон келтирмайди."

Саҳиҳи Муслим, 3540-ҳадисНикоҳ китоби

Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, киши аёлини тўшагига чақирса-ю, у (аёл) бош тортса, осмондаги (Зот) — токи у (эр) ундан рози бўлмагунча — ундан ғазабланган бўлади

Сунани Термизий, 2181-ҳадисФитналар китоби

Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, йиртқич ҳайвонлар инсонлар билан гаплашмагунча, кишига унинг қамчисининг учи ва кафшининг тасмаси гапирмагунча ҳамда сони унга, ундан кейин аҳли қилган ишлар ҳақида хабар…

Саҳиҳул Бухорий, 14-ҳадисИймон китоби

Жоним Қўлида бўлган Зотга қасамки, сизлардан бирингиз мен унга отасидан ҳам, боласидан ҳам суюклироқ бўлмагунимча (комил) мўмин бўлмайди,

Саҳиҳи Муслим, 386-ҳадисИймон китоби

): У: "Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, бу умматдан бирор яҳудий ёки насроний мени эшитиб, кейин мен юборилган (дин)га иймон келтирмай ўлса — албатта у дўзах аҳлидан бўлур" деди.

Саҳиҳи Муслим, 7302-ҳадисФитналар ва қиёмат аломатлари

Жоним Унинг қўлида бўлган Зотга қасамки, дунё кетмайди (тугамайди), токи бир киши қабр ёнидан ўтиб, унинг устида ағанаб: ‹Қанийди, мен мана шу қабр эгасининг ўрнида бўлганимда эди› демагунча. Бу унга (фақат)…