Саҳиҳи Муслим — 1748-ҳадис

Мусофир намози · Тун намози икки-иккидан, витр эса бир ракат

1748-ҳадисXalqaro 749Саҳиҳи Муслим · Мусофир намози

وَحَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، قَالَ قَرَأْتُ عَلَى مَالِكٍ عَنْ نَافِعٍ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ دِينَارٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَجُلاً، سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ صَلاَةِ اللَّيْلِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ صَلاَةُ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى فَإِذَا خَشِيَ أَحَدُكُمُ الصُّبْحَ صَلَّى رَكْعَةً وَاحِدَةً تُوتِرُ لَهُ مَا قَدْ صَلَّى ‏"‏ ‏.‏

Ибн Умар (ривоят қилди)ки: Бир киши Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан кеча намози ҳақида сўради. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Кеча намози икки-икки (ракат)дан; бирортангиз субҳдан қўрқса, бир ракат ўқисин — у ўқиган (ракат)ларини тоқ (витр) қилиб қўяди» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 990-ҳадисВитр намози

Кечаси намози икки-икки ракатдан. Бирингиз тонг отишидан қўрқса, бир ракат ўқисин, у ўқиган намозини тоқ (витр) қилади

Сунани Насоий, 1694-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Тун намози икки-икки (ракаатдир). Бирингиз тонг отишидан қўрқса, бир ракаат ўқисин, у ўқиганини унинг учун тоқ қилиб қўяди,

Сунани Абу Довуд, 1326-ҳадисНафл намозлар

Тун намози икки-икки ракаатдир. Бирингиз субҳдан қўрқса, бир ракаат ўқиб, ўқиганини тоқ қилиб қўйсин

Саҳиҳул Бухорий, 993-ҳадисВитр намози

Кечаси намози икки-икки ракатдан. (Намозни) тугатмоқчи бўлсанг, бир ракат руку қил (ўқи), у ўқиган намозингни тоқ қилади

Сунани Насоий, 1692-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Тун намози икки-икки (ракаатдир). Тугатмоқчи бўлганингда, бир ракаат ўқигин, у ўқиганларингни сен учун тоқ қилиб қўяди,

Сунани Насоий, 1668-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Кечаси намози икки-иккитадан (ўқилади); агар тонгдан қўрқсанг, биттада витр ўқи,