Саҳиҳи Муслим — 2486-ҳадис

Закот китоби · Пайғамбар ва Ҳошим ҳамда Мутталиб авлодига ҳадянинг жоизлиги

2486-ҳадисXalqaro 1075Саҳиҳи Муслим · Закот китоби

حَدَّثَنَا عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ مُعَاذٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، ح وَحَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، وَابْنُ بَشَّارٍ - وَاللَّفْظُ لاِبْنِ الْمُثَنَّى - قَالاَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنِ الْحَكَمِ، عَنْ إِبْرَاهِيمَ، عَنِ الأَسْوَدِ، عَنْ عَائِشَةَ، وَأُتِيَ النَّبِيُّ، صلى الله عليه وسلم بِلَحْمِ بَقَرٍ فَقِيلَ هَذَا مَا تُصُدِّقَ بِهِ عَلَى بَرِيرَةَ ‏.‏ فَقَالَ ‏ "‏ هُوَ لَهَا صَدَقَةٌ وَلَنَا هَدِيَّةٌ ‏"‏ ‏.‏

Оиша (ривоят қилди)ки: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га сигир гўшти келтирилди ва: «Бу — Буройрага садақа қилинган (гўшт)» дейилди. Бас у: «У(гўшт) унга (Буройрага) садақа, бизга эса ҳадя(дир).» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 3760-ҳадисУмра китоби

Бу нима? Бу Биррага садақа қилинган (гўшт), У унга садақа, бизга эса ҳадядир,

Саҳиҳи Муслим, 2485-ҳадисЗакот китоби

Буройра Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га — ўзига садақа қилинган гўштни — ҳадя қилди. Бас у: «У(гўшт) унга (Буройрага) садақа, бизга эса ҳадя(дир).» деди.

Сунани Абу Довуд, 1655-ҳадисЗакот китоби

Бу нима? Барирага садақа қилинган бир нарса У унинг учун садақа, биз учун эса ҳадядир

Сунани Насоий, 3453-ҳадисТалоқ китоби

Вало неъматни (озодлик неъматини) берган кишигадир, Бизга шу гўштдан қўйсангизлар (эди), У Барирага садақа қилинган (гўшт)дир, У унга (Барирага) садақа, бизга эса ҳадядир,

Саҳиҳи Муслим, 2487-ҳадисЗакот китоби

У — унга (Буройрага) садақа, сизларга эса ҳадя(дир); бас уни енглар

Саҳиҳи Муслим, 3782-ҳадисҚул озод қилиш китоби

Валў неъмат эгаси бўлган (озод қилган) кишиникидир Бизга шу гўштдан (таом) тайёрлаб берсангизлар (яхши бўларди) У Барирага садақа қилинган (гўшт)дир У унга садақа, бизга эса ҳадя