Саҳиҳи Муслим — 2787-ҳадис

Эътикоф китоби · Рамазоннинг охирги ўн кунида ибодатда тиришиш

2787-ҳадисXalqaro 1174Саҳиҳи Муслим · Эътикоф китоби

حَدَّثَنَا إِسْحَاقُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ الْحَنْظَلِيُّ، وَابْنُ أَبِي عُمَرَ، جَمِيعًا عَنِ ابْنِ عُيَيْنَةَ، - قَالَ إِسْحَاقُ أَخْبَرَنَا سُفْيَانُ بْنُ عُيَيْنَةَ، - عَنْ أَبِي يَعْفُورٍ، عَنْ مُسْلِمِ بْنِ صُبَيْحٍ، عَنْ مَسْرُوقٍ، عَنْ عَائِشَةَ، - رضى الله عنها - قَالَتْ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا دَخَلَ الْعَشْرُ أَحْيَا اللَّيْلَ وَأَيْقَظَ أَهْلَهُ وَجَدَّ وَشَدَّ الْمِئْزَرَ ‏.‏

Оиша (розияллаҳу анҳо) айтди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) — ўн(кун) кирса — кечани жонлантирар (ибодатда ўтказар), аҳлини уйғотар, жиддий бўлиб, изорни (белини) маҳкам боғлар эди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 2024-ҳадисҚадр кечаси фазилати

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн (кун) кирса, изорини боғлар (жиддят билан ибодатга киришр), кечасини тирилтирар (ибодатда ўтказар) ва аҳли (оиласи)ни уйғотар эди.

Саҳиҳи Муслим, 595-ҳадисТаҳорат китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) кечаси (намозга) турганида оғзини мисвок билан ишқаб тозалар эди.

Сунани Абу Довуд, 1316-ҳадисНафл намозлар

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни Аллаҳ азза ва жалла тунда уйғотар эди, саҳар (вақти) келмасдан у ўз ҳизбини (вирд ўқишини) адо этиб бўлар эди.

Саҳиҳи Муслим, 1735-ҳадисМусофир намози

)ки: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) кечадаги намозини ўқир, у (Оиша) эса унинг рўпарасида (олдида) кўндаланг (ётган) бўлар эди; витр (вақти) қолганида, уни уйғотар, у (Оиша) витр ўқир эди.

Саҳиҳи Муслим, 1565-ҳадисМасжидлар китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) сафарда бўлиб, кечаси (манзилга) тунаса, ўнг томонига ётар эди; агар субҳ олдида тунаса, билагини тикка қўяр ва бошини кафтига қўяр эди.

Сунани Абу Довуд, 55-ҳадисТаҳорат китоби

. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси (уйқудан) турганларида, оғизларини мисвок билан ишқалар эдилар.