Саҳиҳи Муслим — 2791-ҳадис

Ҳаж китоби · Эҳромдагига нима мубоҳу нима эмас ва атир ҳаромлиги

2791-ҳадисXalqaro 1177Саҳиҳи Муслим · Ҳаж китоби

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى، قَالَ قَرَأْتُ عَلَى مَالِكٍ عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، - رضى الله عنهما - أَنَّ رَجُلاً، سَأَلَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم مَا يَلْبَسُ الْمُحْرِمُ مِنَ الثِّيَابِ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ لاَ تَلْبَسُوا الْقُمُصَ وَلاَ الْعَمَائِمَ وَلاَ السَّرَاوِيلاَتِ وَلاَ الْبَرَانِسَ وَلاَ الْخِفَافَ إِلاَّ أَحَدٌ لاَ يَجِدُ النَّعْلَيْنِ فَلْيَلْبَسِ الْخُفَّيْنِ وَلْيَقْطَعْهُمَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ وَلاَ تَلْبَسُوا مِنَ الثِّيَابِ شَيْئًا مَسَّهُ الزَّعْفَرَانُ وَلاَ الْوَرْسُ ‏"‏ ‏.‏

Ибн Умар (розияллаҳу анҳумо) (ривоят қилди)ки: Бир киши Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан: «Муҳрим (эҳромли) киши қайси кийимларни кияди?» деб сўради. Бас Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Кўйлаклар, салла(амма)лар, иштонлар, бош-бўйинни ёпадиган тўнлар (бурнус)лар ва этиклар(махси)ни кийманглар; магар ковуш (наълайн) топмаган киши этик (хуфф) кийсин ва уларни икки тўпиқдан пастроқда кессин; ва кийимлардан заъфарон ёки варс (сариқ бўёқ) тегган ҳеч нарсани кийманглар» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳи Муслим, 2792-ҳадисҲаж китоби

Муҳрим нима кияди? Муҳрим кўйлак, салла, бош-бўйин тўни (бурнус), иштон, варс ёки заъфарон тегган кийим ва этик (махси)ни киймайди; магар ковуш топмаган (киши) бўлса, уларни — икки тўпиқдан пастроқ бўлгунча…

Саҳиҳул Бухорий, 366-ҳадисНамоз китоби

Муҳрим нима кияди? Кўйлак ҳам, иштон ҳам, бош кийим (бурнус) ҳам, заъфарон ёки варс теккан кийим ҳам киймайди. Ким ковуш топа олмаса, маҳси кийсин ва уларни икки тўпиқдан паст бўладиган қилиб кессин,

Саҳиҳул Бухорий, 134-ҳадисИлм китоби

Муҳрим нима кияди? Кўйлак ҳам, салла ҳам, иштон ҳам, бош кийим (бурнус) ҳам, варс ёки заъфарон теккан кийим ҳам киймайди. Агар ковуш топа олмаса, маҳси кийсин ва уларни икки тўпиқнинг остида бўладиган қилиб…

Сунани Насоий, 2675-ҳадисҲаж китоби

Иҳромга кирганимизда қандай кийим киямиз? Кўйлак ҳам, иштонлар ҳам, саллалар ҳам, бурнуслар ҳам, маҳсилар ҳам кийманглар — магар бировнинг наълайни бўлмаса, икки тўпиқдан пастроқ бўлган маҳсини кийсин. Ва варсга…

Саҳиҳул Бухорий, 5805-ҳадисКийим китоби

Кўйлак, иштон, салла, бош кийим (бурнус) ва маҳсиларни кийманглар — фақат кишида наълайн бўлмаса, икки маҳсини ошиғ(тўпиқ)дан пастроқ (қилиб) кийсин. Кийимлардан заъфарон ёки варс тегган ҳеч нарсани кийманглар

Саҳиҳул Бухорий, 5803-ҳадисКийим китоби

Кўйлак, салла, иштон, бош кийим (бурнус) ва маҳсиларни кийманглар — фақат кимда наълайн топмаса, икки маҳси кийсин ва уларни ошиғ(тўпиқ)дан пастроқ қилиб кессин. Кийимлардан заъфарон ёки варс (сариқ бўёқ)…