وَحَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ رَافِعٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنْ أَيُّوبَ، عَنْ نَافِعٍ، أَنَّ ابْنَ عُمَرَ، كَانَ يَقُولُ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم " إِذَا دَعَا أَحَدُكُمْ أَخَاهُ فَلْيُجِبْ عُرْسًا كَانَ أَوْ نَحْوَهُ " .
Ва менга Муҳаммад ибн Рофиъ ривоят қилди, бизга Абдурраззоқ ривоят қилди, бизга Маъмар Айюбдан, у Нофидан хабар бердики, Ибн Умар Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан: «Бирингиз биродарини чақирса, у (биродар) ижобат қилсин — тўй бўлсин ёки шунга ўхшаш (бўлсин)» деб (ривоят қилиб) айтарди.