Саҳиҳи Муслим — 4525-ҳадис

Жиҳод китоби · Енгиллик қилишга буюриш, нафратдан қайтариш

4525-ҳадисXalqaro 1732Саҳиҳи Муслим · Жиҳод китоби

حَدَّثَنَا أَبُو بَكْرِ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ، وَأَبُو كُرَيْبٍ - وَاللَّفْظُ لأَبِي بَكْرٍ - قَالاَ حَدَّثَنَا أَبُو أُسَامَةَ عَنْ بُرَيْدِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ أَبِي بُرْدَةَ، عَنْ أَبِي مُوسَى، قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا بَعَثَ أَحَدًا مِنْ أَصْحَابِهِ فِي بَعْضِ أَمْرِهِ قَالَ ‏ "‏ بَشِّرُوا وَلاَ تُنَفِّرُوا وَيَسِّرُوا وَلاَ تُعَسِّرُوا ‏"‏ ‏.‏

Бизга Абу Бакр ибн Абу Шайба ва Абу Курайб — лафз Абу Бакрники — ривоят қилиб дедилар: Бизга Абу Усома Буройд ибн Абдуллаҳдан, у Абу Бурдадан, у Абу Мусодан ривоят қилди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ўз ишларидан бири учун саҳобаларидан бирортасини жўнатса: «Суюнчи беринглар, қочирманглар, осон қилинглар, қийинлаштирманглар» дердилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам