حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ فُرَاتٍ الْقَزَّازِ، عَنْ أَبِي حَازِمٍ، قَالَ قَاعَدْتُ أَبَا هُرَيْرَةَ خَمْسَ سِنِينَ فَسَمِعْتُهُ يُحَدِّثُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " كَانَتْ بَنُو إِسْرَائِيلَ تَسُوسُهُمُ الأَنْبِيَاءُ كُلَّمَا هَلَكَ نَبِيٌّ خَلَفَهُ نَبِيٌّ وَإِنَّهُ لاَ نَبِيَّ بَعْدِي وَسَتَكُونُ خُلَفَاءُ فَتَكْثُرُ " . قَالُوا فَمَا تَأْمُرُنَا قَالَ " فُوا بِبَيْعَةِ الأَوَّلِ فَالأَوَّلِ وَأَعْطُوهُمْ حَقَّهُمْ فَإِنَّ اللَّهَ سَائِلُهُمْ عَمَّا اسْتَرْعَاهُمْ " .
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ривоят қилди, бизга Шуъба Фурот ал-Қаззоздан, у Абу Ҳозимдан ривоят қилди. У деди: Мен беш йил Абу Ҳурайра билан ҳамсуҳбат бўлдим ва унинг Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтаётганини эшитдим. У деди: «Бани Исроилни пайғамбарлар бошқарар эдилар. Қачон бир набий ҳалок бўлса (вафот этса), унинг ўрнига бошқа набий келар эди. Мендан кейин эса набий йўқ. Энди халифалар бўлади ва улар кўпаяди». Улар: «Бизга нима буюрасиз?», дедилар. У: «Аввалгисига, сўнг ундан кейингисига бўлган байъатга вафо қилинглар ва уларнинг ҳаққини беринглар. Зеро Аллаҳ уларни ўзларига топширган нарсаси (раияти) ҳақида сўроққа тутади», дедилар.