حَدَّثَنِي أَبُو الطَّاهِرِ، وَحَرْمَلَةُ بْنُ يَحْيَى، قَالاَ أَخْبَرَنَا ابْنُ وَهْبٍ، أَخْبَرَنِي يُونُسُ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ عُبَيْدِ اللَّهِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عُتْبَةَ، أَنَّهُ سَمِعَ ابْنَ عَبَّاسٍ، يَقُولُ سَمِعْتُ أَبَا طَلْحَةَ، يَقُولُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " لاَ تَدْخُلُ الْمَلاَئِكَةُ بَيْتًا فِيهِ كَلْبٌ وَلاَ صُورَةٌ " .
Менга Абут Тоҳир ва Ҳармала ибн Яҳё ривоят қилиб дедилар: Бизга Ибн Ваҳб хабар берди, менга Юнус Ибн Шиҳобдан, у Убайдуллаҳ ибн Абдуллаҳ ибн Утбадан хабар бердики, у Ибн Аббосни шундай деганини эшитди: Мен Абу Талҳани шундай деганини эшитдим: Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам шундай деганини эшитдим: «Ичида ит ёки сурат бўлган уйга малоикалар кирмайди».