حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ رَافِعٍ، حَدَّثَنَا عَبْدُ الرَّزَّاقِ، حَدَّثَنَا مَعْمَرٌ، عَنْ هَمَّامِ بْنِ مُنَبِّهٍ، قَالَ هَذَا مَا حَدَّثَنَا أَبُو هُرَيْرَةَ، عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم . فَذَكَرَ أَحَادِيثَ مِنْهَا وَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " رَأَى عِيسَى ابْنُ مَرْيَمَ رَجُلاً يَسْرِقُ فَقَالَ لَهُ عِيسَى سَرَقْتَ قَالَ كَلاَّ وَالَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ . فَقَالَ عِيسَى آمَنْتُ بِاللَّهِ وَكَذَّبْتُ نَفْسِي " .
Менга Муҳаммад ибн Рофеъ ривоят қилди, бизга Абдураззоқ ривоят қилди, бизга Маъмар Ҳаммом ибн Мунаббиҳдан ривоят қилди. У деди: Мана бу Абу Ҳурайранинг бизга Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилган (ҳадислари)дир. Бас, у (бир неча) ҳадисларни зикр қилди, улардан бири: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Марям ўғли Исо бир кишининг ўғирлик қилаётганини кўрди ва унга: ‹Ўғирлик қилдингми?› деди. У: ‹Йўқ, Ундан ўзга илоҳ бўлмаган Зотга қасамки (қилмадим)›, деди. Шунда Исо: ‹Мен Аллаҳга иймон келтирдим ва ўзимни (кўзимни) ёлғончи санадим›, деди».