حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ نُمَيْرٍ، حَدَّثَنَا أَبِي، حَدَّثَنَا عَبْدُ الْمَلِكِ، عَنْ عَطَاءٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " إِنَّ لِلَّهِ مِائَةَ رَحْمَةٍ أَنْزَلَ مِنْهَا رَحْمَةً وَاحِدَةً بَيْنَ الْجِنِّ وَالإِنْسِ وَالْبَهَائِمِ وَالْهَوَامِّ فَبِهَا يَتَعَاطَفُونَ وَبِهَا يَتَرَاحَمُونَ وَبِهَا تَعْطِفُ الْوَحْشُ عَلَى وَلَدِهَا وَأَخَّرَ اللَّهُ تِسْعًا وَتِسْعِينَ رَحْمَةً يَرْحَمُ بِهَا عِبَادَهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ " .
Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Нумайр ривоят қилди, бизга отам ривоят қилди, бизга Абдулмалик Атўдан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламдан ривоят қилди. У зот: «Албатта, Аллаҳнинг юз раҳмати бордир. Ундан биттасини жинлар, инсонлар, чорвалар ва ҳашаротлар орасига туширди. Ана шу билан улар бир-бирига меҳрибонлик қиладилар, бир-бирига раҳм қиладилар ва шу билан ёввойи ҳайвон боласига меҳрибонлик қилади. Аллаҳ тоқсонтўққиз раҳматни кейинга қолдирди — улар билан Қиёмат кунида бандаларига раҳм қилади», дедилар.