حَدَّثَنِي مُحَمَّدُ بْنُ رَافِعٍ، حَدَّثَنَا أَبُو النَّضْرِ، حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ، - وَهُوَ ابْنُ الْمُغِيرَةِ - عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ كَانَ مِنَّا رَجُلٌ مِنْ بَنِي النَّجَّارِ قَدْ قَرَأَ الْبَقَرَةَ وَآلَ عِمْرَانَ وَكَانَ يَكْتُبُ لِرَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَانْطَلَقَ هَارِبًا حَتَّى لَحِقَ بِأَهْلِ الْكِتَابِ - قَالَ - فَرَفَعُوهُ قَالُوا هَذَا قَدْ كَانَ يَكْتُبُ لِمُحَمَّدٍ فَأُعْجِبُوا بِهِ فَمَا لَبِثَ أَنْ قَصَمَ اللَّهُ عُنُقَهُ فِيهِمْ فَحَفَرُوا لَهُ فَوَارَوْهُ فَأَصْبَحَتِ الأَرْضُ قَدْ نَبَذَتْهُ عَلَى وَجْهِهَا ثُمَّ عَادُوا فَحَفَرُوا لَهُ فَوَارَوْهُ فَأَصْبَحَتِ الأَرْضُ قَدْ نَبَذَتْهُ عَلَى وَجْهِهَا ثُمَّ عَادُوا فَحَفَرُوا لَهُ فَوَارَوْهُ فَأَصْبَحَتِ الأَرْضُ قَدْ نَبَذَتْهُ عَلَى وَجْهِهَا فَتَرَكُوهُ مَنْبُوذًا .
Менга Муҳаммад ибн Рофиъ ривоят қилди, бизга Абун-Назр ривоят қилди, бизга Сулаймон — у Ибнул-Муғийрадир — Собитдан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилди. У деди: Биздан Бани Нажжордан бўлган бир киши бор эди. У Бақара ва Оли Имрон сураларини ўқиган ва Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламга (ваҳий) ёзиб турар эди. Сўнг у қочиб кетиб, аҳли китобга (яҳудий ва насороларга) қўшилди. У деди: Улар уни юқори кўтариб: «Бу Муҳаммадга ёзиб турарди» дейишди ва ундан ҳайратланишди. Кўп ўтмай Аллаҳ уларнинг орасида унинг бўйнини синдирди (уни ўлдирди). Улар унга қабр қазиб, уни кўмишди. Лекин эртаси куни ер уни ўз юзига отиб чиқарган эди. Сўнг яна унга қабр қазиб кўмишди, эртасига яна ер уни юзига отиб чиқарган эди. Сўнг яна унга қабр қазиб кўмишди, эртасига яна ер уни юзига отиб чиқарган эди. Шунда уни ташланган ҳолда қолдирдилар.