حَدَّثَنِي عُبَيْدُ اللَّهِ بْنُ عُمَرَ الْقَوَارِيرِيُّ، وَمُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، قَالاَ حَدَّثَنَا عَبْدُ الأَعْلَى، حَدَّثَنَا دَاوُدُ، عَنْ أَبِي نَضْرَةَ، عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ، قَالَ صَحِبْتُ ابْنَ صَائِدٍ إِلَى مَكَّةَ فَقَالَ لِي أَمَا قَدْ لَقِيتُ مِنَ النَّاسِ يَزْعُمُونَ أَنِّي الدَّجَّالُ أَلَسْتَ سَمِعْتَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " إِنَّهُ لاَ يُولَدُ لَهُ " . قَالَ قُلْتُ بَلَى . قَالَ فَقَدْ وُلِدَ لِي . أَوَلَيْسَ سَمِعْتَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ " لاَ يَدْخُلُ الْمَدِينَةَ وَلاَ مَكَّةَ " . قُلْتُ بَلَى . قَالَ فَقَدْ وُلِدْتُ بِالْمَدِينَةِ وَهَذَا أَنَا أُرِيدُ مَكَّةَ - قَالَ - ثُمَّ قَالَ لِي فِي آخِرِ قَوْلِهِ أَمَا وَاللَّهِ إِنِّي لأَعْلَمُ مَوْلِدَهُ وَمَكَانَهُ وَأَيْنَ هُوَ . قَالَ فَلَبَسَنِي .
Менга Убайдуллаҳ ибн Умар ал-Қаворирий ва Муҳаммад ибн ал-Мусанно ривоят қилди, улар иккаласи: бизга Абдулаъло ривоят қилди, дедилар; бизга Довуд Абу Назрадан, у Абу Саийд ал-Худрийдан ривоят қилди. Абу Саийд: Мен Ибн Соидд билан Маккага бирга сафар қилдим. У менга: Мен одамлардан шундай нарсаларни кўрдимки, улар мени Дажжол деб гумон қилишади. Сен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «У (Дажжол)нинг фарзанди бўлмайди» деганларини эшитмаганмидинг? деди. Мен: Ҳа, эшитганман, дедим. У: Менинг фарзандим бўлди-ку, деди. Сен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам: «У Мадинага ҳам, Маккага ҳам кирмайди» деганларини эшитмаганмидинг? деди. Мен: Ҳа, эшитганман, дедим. У: Мен Мадинада туғилганман ва мана мен Маккага бормоқчиман, деди. Сўнг сўзининг охирида менга: Валлаҳи, мен унинг туғилган жойини, манзилини ва у қаердалигини биламан, деди. Шунда у мени чалғитиб қўйди (шубҳага солди), деди.