أَخْبَرَنَا أَيُّوبُ بْنُ مُحَمَّدٍ الْوَزَّانُ، قَالَ حَدَّثَنَا حَجَّاجٌ، قَالَ ابْنُ جُرَيْجٍ أَخْبَرَنِي زِيَادٌ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَجْلاَنَ، عَنْ عَامِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُشِيرُ بِأُصْبُعِهِ إِذَا دَعَا وَلاَ يُحَرِّكُهَا . قَالَ ابْنُ جُرَيْجٍ وَزَادَ عَمْرٌو قَالَ أَخْبَرَنِي عَامِرُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ عَنْ أَبِيهِ أَنَّهُ رَأَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم يَدْعُو كَذَلِكَ وَيَتَحَامَلُ بِيَدِهِ الْيُسْرَى عَلَى رِجْلِهِ الْيُسْرَى .
Бизга Айюб ибн Муҳаммад ал-Ваззон хабар бериб, деди: бизга Ҳажжож ривоят қилди, Ибн Журайж деди: менга Зиёд, Муҳаммад ибн Ажлондан, у Омир ибн Абдуллаҳ ибн аз-Зубайрдан, у Абдуллаҳ ибн аз-Зубайрдан хабар бердики, Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) дуо қилганларида бармоқлари билан ишора қилар, лекин уни қимирлатмас эдилар. Ибн Журайж деди: Амр (ривоятда) ортиқча (зиёда) қилиб айтди: менга Омир ибн Абдуллаҳ ибн аз-Зубайр отасидан хабар бердики, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай дуо қилаётганларини ва чап қўллари билан чап оёқларига (суяниб) таяниб турганларини кўрди.