Сунани Насоий — 1275-ҳадис

Саҳв китоби · Ишора ва бармоқни ҳаракатлантиришда назар ўрни

1275-ҳадисСунани Насоий · Саҳв китоби

أَخْبَرَنَا يَعْقُوبُ بْنُ إِبْرَاهِيمَ، قَالَ حَدَّثَنَا يَحْيَى، عَنِ ابْنِ عَجْلاَنَ، عَنْ عَامِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا قَعَدَ فِي التَّشَهُّدِ وَضَعَ كَفَّهُ الْيُسْرَى عَلَى فَخِذِهِ الْيُسْرَى وَأَشَارَ بِالسَّبَّابَةِ لاَ يُجَاوِزُ بَصَرُهُ إِشَارَتَهُ ‏.‏

Бизга Яъқуб ибн Иброҳим хабар бериб, деди: бизга Яҳё, Ибн Ажлондан, у Омир ибн Абдуллаҳ ибн аз-Зубайрдан, у отасидан (ривоят қилдики), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ташаҳҳудда ўтирганларида, чап кафтларини чап сонларига қўйиб, кўрсаткич бармоқлари билан ишора қилар, кўзлари ишораларидан ошиб ўтмас (ишора қилган бармоқларига қараб турар) эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 1269-ҳадисСаҳв китоби

ки, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) намозда ўтирганларида, қўлларини тиззаларига қўяр, бош бармоққа ёндош бармоқларини кўтариб, у билан дуо қилар, чап қўлларини эса тиззаларига уни ёйиб қўяр эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 6319-ҳадисДуо китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам тўшакларига (ётишга) борганларида, қўлларига пуфлар, муаввизатларни (Фалақ, Нос, Ихлос) ўқир ва улар билан таналарини сурар эдилар.

Сунани Насоий, 1147-ҳадисТатбиқ китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) сажда қилганларида икки қўлларини (ёнларига) очиб, орқаларидан икки қўлтиқларининг оқлиги кўринадиган даражада қилардилар. Ўтирганларида эса чап сонлари устига осойишта…

Саҳиҳи Муслим, 1310-ҳадисМасжидлар китоби

): Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ташаҳҳудда ўтирганида, чап қўлини чап тиззасига, ўнг қўлини ўнг тиззасига қўяр, (бармоқлари билан) эллик учни (рақамини) тугар (боғлар) ва саббаба (кўрсаткич)…

Саҳиҳи Муслим, 1307-ҳадисМасжидлар китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) намозда ўтирганида, чап оёғини сони билан болдири орасига қўяр, ўнг оёғини (тикка) тўшар (қўяр) эди; чап қўлини чап тиззасига қўяр, ўнг қўлини ўнг сонига…

Сунани Насоий, 4039-ҳадисҚон тўкишни ман қилиш китоби

ки), бир қавм Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг туяларига бостириб кирди. Шунда у (Набий) уларнинг қўл-оёқларини кесди ва кўзларини ўйди.