أَخْبَرَنَا حُمَيْدُ بْنُ مَسْعَدَةَ، قَالَ حَدَّثَنَا سُفْيَانُ، عَنِ الْعَوَّامِ بْنِ حَوْشَبٍ، قَالَ قُلْتُ لِمُجَاهِدٍ الصَّوْمُ فِي السَّفَرِ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَصُومُ وَيُفْطِرُ .
Бизга Ҳумайд ибн Масъада хабар бериб, деди: бизга Суфён ривоят қилди, у ал-Аввом ибн Ҳавшабдан (ривоят қилдики), у деди: Мен Мужоҳиддан: «Сафарда рўза (тутиш қандай)?» деб сўрадим. У: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) рўза тутар ҳам, очар ҳам эдилар,» деди.