أَخْبَرَنَا عَمْرُو بْنُ عَلِيٍّ، عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ يَحْيَى بْنِ هَانِئٍ، عَنْ نُعَيْمِ بْنِ دِجَاجَةَ، قَالَ سَمِعْتُ عُمَرَ بْنَ الْخَطَّابِ، يَقُولُ لاَ هِجْرَةَ بَعْدَ وَفَاةِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم .
Бизга Амр ибн Алий, Абдурраҳмондан хабар бериб деди: бизга Шуъба, Яҳё ибн Ҳонийдан, у Нуъайм ибн Дижожадан ривоят қилиб деди: Мен Умар ибн ал-Хаттоб (розияллаҳу анҳу)ни: «Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг вафотларидан кейин ҳижрат йўқдир,» деб айтаётганларини эшитдим.