أَخْبَرَنَا عَلِيُّ بْنُ حُجْرِ بْنِ إِيَاسِ بْنِ مُقَاتِلِ بْنِ مُشَمْرِجِ بْنِ خَالِدٍ السَّعْدِيُّ، عَنْ إِسْمَاعِيلَ، - وَهُوَ ابْنُ جَعْفَرٍ - عَنْ يَزِيدَ، - وَهُوَ ابْنُ خُصَيْفَةَ - قَالَ أَخْبَرَنِي السَّائِبُ بْنُ يَزِيدَ، أَنَّهُ وَفَدَ عَلَيْهِمْ سُفْيَانُ بْنُ أَبِي زُهَيْرٍ الشَّنَائِيُّ وَقَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " مَنِ اقْتَنَى كَلْبًا لاَ يُغْنِي عَنْهُ زَرْعًا وَلاَ ضَرْعًا نَقَصَ مِنْ عَمَلِهِ كُلَّ يَوْمٍ قِيرَاطٌ " . قُلْتُ يَا سُفْيَانُ أَنْتَ سَمِعْتَ هَذَا مِنْ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ نَعَمْ وَرَبِّ هَذَا الْمَسْجِدِ .
Бизга Али ибн Ҳужр ибн Иёс ибн Муқотил ибн Мушамриж ибн Холид ас-Саъдий хабар бериб (деди), у Исмоилдан — у ибн Жаъфардир — у Язиддан — у ибн Хусайфадир — (ривоят қилдики), у деди: менга ас-Соиб ибн Язид хабар бериб (айтдики), уларнинг олдига Суфён ибн Абу Зуҳайр аш-Шанаий келди ва деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ким экин ҳам, чорва ҳам (сақлаш) учун керак бўлмаган итни сақласа, ҳар куни унинг амалидан бир қирот камаяди,» дедилар. Мен: «Эй Суфён, сен буни Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан эшитдингми?» дедим. У: «Ҳа, бу масжиднинг Роббига қасамки (эшитдим),» деди.