أَخْبَرَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مَنْصُورٍ، قَالَ أَنْبَأَنَا سُفْيَانُ، قَالَ سَمِعْتُ الزُّهْرِيَّ، قَالَ أَخْبَرَنِي سَالِمٌ، عَنْ أَبِيهِ، قَالَ رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم إِذَا جَدَّ بِهِ السَّيْرُ جَمَعَ بَيْنَ الْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ .
Бизга Муҳаммад ибн Мансур хабар берди, у деди: бизга Суфён хабар берди, у деди: Мен Зуҳрийдан эшитдим, у деди: менга Солим хабар берди, отасидан (ривоят қилдики), у деди: Мен Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни, сафар тезлашганида Мағриб билан Хуфтонни жамлаб ўқиётганларини кўрдим.