حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ مَنِيعٍ، حَدَّثَنَا هُشَيْمٌ، أَخْبَرَنَا أَبُو بَلْجٍ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ حَاطِبٍ الْجُمَحِيِّ، قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " فَصْلُ مَا بَيْنَ الْحَرَامِ وَالْحَلاَلِ الدُّفُّ وَالصَّوْتُ " . قَالَ وَفِي الْبَابِ عَنْ عَائِشَةَ وَجَابِرٍ وَالرُّبَيِّعِ بِنْتِ مُعَوِّذٍ . قَالَ أَبُو عِيسَى حَدِيثُ مُحَمَّدِ بْنِ حَاطِبٍ حَدِيثٌ حَسَنٌ . وَأَبُو بَلْجٍ اسْمُهُ يَحْيَى بْنُ أَبِي سُلَيْمٍ وَيُقَالُ ابْنُ سُلَيْمٍ أَيْضًا . وَمُحَمَّدُ بْنُ حَاطِبٍ قَدْ رَأَى النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم وَهُوَ غُلاَمٌ صَغِيرٌ .
Бизга Аҳмад ибн Манииъ ривоят қилди, бизга Ҳушайм ривоят қилди, бизга Абу Балж хабар берди, Муҳаммад ибн Ҳотиб ал-Жумаҳийдан (ривоят қилдики), у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ҳаром билан ҳалол ўртасидаги фарқ (никоҳни эълон қилишдаги) чилдирма (чалиш) ва овоздир,» дедилар. У (Термизий) деди: бу бобда Оиша, Жобир ва ар-Рубаййиъ бинти Муаввиз(розияллаҳу анҳо)дан ҳам (ривоятлар) бор. Абу Исо (Термизий) деди: Муҳаммад ибн Ҳотибнинг ҳадиси ҳасандир. Абу Балжнинг исми Яҳё ибн Абу Сулаймдир, Ибн Сулайм ҳам дейилади. Муҳаммад ибн Ҳотиб Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни кичик бола чоғида кўрган.