حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ حُمَيْدٍ الرَّازِيُّ، حَدَّثَنَا جَرِيرٌ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ إِسْحَاقَ، عَنِ الصَّلْتِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ نَوْفَلٍ، قَالَ رَأَيْتُ ابْنَ عَبَّاسٍ يَتَخَتَّمُ فِي يَمِينِهِ وَلاَ إِخَالُهُ إِلاَّ قَالَ رَأَيْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَتَخَتَّمُ فِي يَمِينِهِ . قَالَ أَبُو عِيسَى قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ حَدِيثُ مُحَمَّدِ بْنِ إِسْحَاقَ عَنِ الصَّلْتِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ نَوْفَلٍ حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ .
Бизга Муҳаммад ибн Ҳумайд ар-Розий ривоят қилди, у деди: бизга Жарир ривоят қилди, у Муҳаммад ибн Исъҳоқдан, у ас-Салт ибн Абдуллаҳ ибн Навфалдан (ривоят қилдики), у деди: «Мен Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо)ни ўнг қўлига узук таққан ҳолда кўрдим ва, гумонимча, у: Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни ўнг қўлларига узук таққан ҳолда кўрдим, деди.» Абу Исо (Термизий) деди: Муҳаммад ибн Исмоил деди: Муҳаммад ибн Исъҳоқнинг ас-Салт ибн Абдуллаҳ ибн Навфалдан (ривоят қилган) ҳадиси ҳасан саҳиҳ ҳадисдир.