حَدَّثَنَا الأَنْصَارِيُّ، حَدَّثَنَا مَعْنٌ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ صَفْوَانَ بْنِ سُلَيْمٍ، يَرْفَعُهُ إِلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ " السَّاعِي عَلَى الأَرْمَلَةِ وَالْمِسْكِينِ كَالْمُجَاهِدِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ كَالَّذِي يَصُومُ النَّهَارَ وَيَقُومُ اللَّيْلَ " . حَدَّثَنَا الأَنْصَارِيُّ، حَدَّثَنَا مَعْنٌ، حَدَّثَنَا مَالِكٌ، عَنْ ثَوْرِ بْنِ زَيْدٍ الدِّيلِيِّ، عَنْ أَبِي الْغَيْثِ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم مِثْلَ ذَلِكَ . وَهَذَا الْحَدِيثُ حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ صَحِيحٌ . وَأَبُو الْغَيْثِ اسْمُهُ سَالِمٌ مَوْلَى عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مُطِيعٍ وَثَوْرُ بْنُ زَيْدٍ مَدَنِيٌّ وَثَوْرُ بْنُ يَزِيدَ شَامِيٌّ .
Бизга ал-Ансорий ривоят қилди, бизга Маън ривоят қилди, бизга Молик, Сафвон ибн Сулаймдан ривоят қилди, у (ҳадисни) Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га кўтариб (ривоят қиладики), у: «Бева аёл ва мискинга (ғамхўрлик қилиб) саъй-ҳаракат қилувчи киши Аллаҳ йўлидаги мужоҳид кабидир, ёки кундузи рўза тутиб, кечаси қоим турувчи кабидир,» дедилар. Бизга ал-Ансорий ривоят қилди, бизга Маън ривоят қилди, бизга Молик, Савр ибн Зайд ад-Дийлийдан, у Абул-Ғайсдан, у Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан шунга ўхшашини (ривоят қилди). Бу ҳадис ҳасан ғариб саҳиҳдир. Абул-Ғайснинг исми Солим бўлиб, у Абдуллаҳ ибн Мутееънинг озод қилган қулидир. Савр ибн Зайд маданийлик, Савр ибн Язид эса шомликдир.