حَدَّثَنَا زَيْدُ بْنُ أَخْزَمَ الطَّائِيُّ الْبَصْرِيُّ، حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ أَبِي الْوَزِيرِ، حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ جَعْفَرٍ الْمَخْرَمِيُّ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ نُبَيْهٍ، عَنْ مُحَمَّدِ بْنِ الْمُنْكَدِرِ، عَنْ جَابِرٍ، قَالَ ذُكِرَ رَجُلٌ عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم بِعِبَادَةٍ وَاجْتِهَادٍ وَذُكِرَ عِنْدَهُ آخَرُ بِرِعَةٍ فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " لاَ تَعْدِلْ بِالرِّعَةِ " . وَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ جَعْفَرٍ هُوَ مِنْ وَلَدِ الْمِسْوَرِ بْنِ مَخْرَمَةَ وَهُوَ مَدَنِيٌّ ثِقَةٌ عِنْدَ أَهْلِ الْحَدِيثِ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ لاَ نَعْرِفُهُ إِلاَّ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ .
Бизга Зайд ибн Ахзам ат-Тоий ал-Басрий ривоят қилди, у деди: бизга Иброҳим ибн Абил-Вазир ривоят қилди, у деди: бизга Абдуллаҳ ибн Жаъфар ал-Махрамий ривоят қилди, у Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ибн Нубайҳдан, у Муҳаммад ибнул-Мункадирдан, у Жобир (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларида бир киши ибодати ва ғайрати билан зикр қилинди, яна бошқа бир киши (гуноҳлардан) сақланиши билан зикр қилинди. Шунда Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «(Гуноҳлардан) сақланишга (ҳеч нарсани) тенг қўйма,» дедилар. Абдуллаҳ ибн Жаъфар Мисвар ибн Махраманинг авлодидандир ва у мадиналик бўлиб, ҳадис аҳли наздида ишончли (сиқа)дир. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир, биз уни фақат шу йўлдан биламиз.