حَدَّثَنَا مَحْمُودُ بْنُ خِدَاشٍ الْبَغْدَادِيُّ، حَدَّثَنَا سَيْفُ بْنُ مُحَمَّدٍ الثَّوْرِيُّ، عَنِ الأَعْمَشِ، عَنْ أَبِي صَالِحٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم فِي قَوْلِهِ : ( وَنُفَضِّلُ بَعْضَهَا عَلَى بَعْضٍ فِي الأُكُلِ ) قَالَ " الدَّقَلُ وَالْفَارِسِيُّ وَالْحُلْوُ وَالْحَامِضُ " . قَالَ هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ وَقَدْ رَوَاهُ زَيْدُ بْنُ أَبِي أُنَيْسَةَ عَنِ الأَعْمَشِ نَحْوَ هَذَا . وَسَيْفُ بْنُ مُحَمَّدٍ هُوَ أَخُو عَمَّارِ بْنِ مُحَمَّدٍ وَعَمَّارٌ أَثْبَتُ مِنْهُ وَهُوَ ابْنُ أُخْتِ سُفْيَانَ الثَّوْرِيِّ .
Бизга Маҳмуд ибн Хидош ал-Бағдодий ривоят қилди, у деди: бизга Сайф ибн Муҳаммад ас-Саврий ривоят қилди, у ал-Аъмашдан, у Абу Солиҳдан, у Абу Ҳурайра (розияллаҳу анҳу)дан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики, Аллаҳнинг) «Ва биз (меваларнинг) баъзисини баъзисидан ейишда афзал қилурмиз,» (деган ояти ҳақида) У: «Доқал (сифатсиз хурмо), Форсий (хурмо), ширини ва нордони,» дедилар. (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан ғарибдир. Буни Зайд ибн Абу Унайса ҳам ал-Аъмашдан шунга ўхшаш ривоят қилган. Сайф ибн Муҳаммад — Аммор ибн Муҳаммаднинг укасидир, Аммор ундан кўра ишончлироқдир, у Суфён ас-Саврийнинг жияни (синглисининг ўғли)дир.