حَدَّثَنَا عَبْدُ بْنُ حُمَيْدٍ، حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ كَثِيرٍ، حَدَّثَنَا سُلَيْمَانُ بْنُ كَثِيرٍ، عَنْ حُسَيْنٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنْ أُمِّ عُمَارَةَ الأَنْصَارِيَّةِ، أَنَّهَا أَتَتِ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَقَالَتْ مَا أَرَى كُلَّ شَيْءٍ إِلاَّ لِلرِّجَالِ وَمَا أَرَى النِّسَاءَ يُذْكَرْنَ بِشَيْءٍ فَنَزَلَتْ هَذِهِ الآيَةُ : (إن الْمُسْلِمِينَ وَالْمُسْلِمَاتِ وَالْمُؤْمِنِينَ وَالْمُؤْمِنَاتِ ) الآيَةَ . قَالَ أَبُو عِيسَى هَذَا حَدِيثٌ حَسَنٌ غَرِيبٌ وَإِنَّمَا يُعْرَفُ هَذَا الْحَدِيثُ مِنْ هَذَا الْوَجْهِ .
Бизга Абд ибн Ҳумайд ривоят қилди, бизга Муҳаммад ибн Касир, бизга Сулаймон ибн Касир, Ҳусайндан, у Икримадан, у Умму Умора ал-Ансориядан (ривоят қилдики), у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурларига келиб: «Мен ҳар бир нарсани фақат эркаклар учун деб кўрмоқдаман ва аёлларнинг бирор нарса билан зикр қилинаётганини кўрмаяпман,» деди. Шунда мана бу оят нозил бўлди: «Албатта, муслим эркаклар ва муслима аёллар, мўмин эркаклар ва мўмина аёллар...» — оят (Аҳзоб сураси, 35). Абу Исо (Термизий) деди: «Бу ҳадис ҳасан ғарибдир, бу ҳадис фақат шу йўл (санад) орқали маълум (машҳур)дир.»