Валийнинг ўзи совчи бўлганда

Nikoh kitobi · 2 ҳадис

باب إِذَا كَانَ الْوَلِيُّ هُوَ الْخَاطِبَ

حَدَّثَنَا ابْنُ سَلاَمٍ، أَخْبَرَنَا أَبُو مُعَاوِيَةَ، حَدَّثَنَا هِشَامٌ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ عَائِشَةَ ـ رضى الله عنها ـ فِي قَوْلِهِ ‏{‏وَيَسْتَفْتُونَكَ فِي النِّسَاءِ قُلِ اللَّهُ يُفْتِيكُمْ فِيهِنَّ‏}‏ إِلَى آخِرِ الآيَةِ، قَالَتْ هِيَ الْيَتِيمَةُ تَكُونُ فِي حَجْرِ الرَّجُلِ، قَدْ شَرِكَتْهُ فِي مَالِهِ، فَيَرْغَبُ عَنْهَا أَنْ يَتَزَوَّجَهَا، وَيَكْرَهُ أَنْ يُزَوِّجَهَا غَيْرَهُ، فَيَدْخُلَ عَلَيْهِ فِي مَالِهِ، فَيَحْبِسُهَا، فَنَهَاهُمُ اللَّهُ عَنْ ذَلِكَ‏.‏

Ибн Салом, Абу Муовиядан, у Ҳишомдан, у отасидан, у Оишадан (розияллаҳу анҳо) Аллаҳ таолонинг «Сендан аёллар ҳақида фатво сўрайдилар. Айт: Аллаҳ сизларга улар ҳақида фатво беради» (ояти) охирига қадар (ҳақида): У: Бу етим қиз — у кишининг тарбиясида бўлади, унинг молида шерик бўлган, у (киши) унга уйланишни истамайди, аммо молида унга (бошқа биров) шерик бўлиши учун уни бошқага никоҳлаб беришни ҳам ёқтирмайди, шундай қилиб уни (никоҳсиз) тўсиб туради. Бас, Аллаҳ уларни бундан қайтарди, деди.

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ الْمِقْدَامِ، حَدَّثَنَا فُضَيْلُ بْنُ سُلَيْمَانَ، حَدَّثَنَا أَبُو حَازِمٍ، حَدَّثَنَا سَهْلُ بْنُ سَعْدٍ، كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم جُلُوسًا فَجَاءَتْهُ امْرَأَةٌ تَعْرِضُ نَفْسَهَا عَلَيْهِ فَخَفَّضَ فِيهَا النَّظَرَ وَرَفَعَهُ فَلَمْ يُرِدْهَا، فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِهِ زَوِّجْنِيهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ‏.‏ قَالَ ‏"‏ أَعِنْدَكَ مِنْ شَىْءٍ ‏"‏‏.‏ قَالَ مَا عِنْدِي مِنْ شَىْءٍ‏.‏ قَالَ ‏"‏ وَلاَ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ ‏"‏‏.‏ قَالَ وَلاَ خَاتَمًا مِنَ حَدِيدٍ وَلَكِنْ أَشُقُّ بُرْدَتِي هَذِهِ فَأُعْطِيهَا النِّصْفَ، وَآخُذُ النِّصْفَ‏.‏ قَالَ ‏"‏ لاَ، هَلْ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ شَىْءٌ ‏"‏‏.‏ قَالَ نَعَمْ‏.‏ قَالَ ‏"‏ اذْهَبْ فَقَدْ زَوَّجْتُكَهَا بِمَا مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ ‏"‏‏.‏

Аҳмад ибнул Миқдом, Фузайл ибн Сулаймондан, у Абу Ҳозимдан: Бизга Саҳл ибн Саъд айтиб берди: Биз Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида ўтирган эдик, шунда бир аёл унинг олдига келиб, ўзини унга таклиф қилди. У киши унга назарини пастга тушириб, кўтардилар, аммо уни истамадилар. Шунда саҳобаларидан бир киши: Уни менга никоҳлаб беринг, эй Расулуллаҳ, деди. У: «Сенда бирор нарса борми?» дедилар. У: Менда ҳеч нарса йўқ, деди. У: «Темирдан узук ҳам (йўқми)?» дедилар. У: Темирдан узук ҳам йўқ, аммо мана бу бурдамни (ёпинчиғимни) йиртиб, ярмини унга бераман, ярмини ўзим оламан, деди. У: «Йўқ. Сенда Қуръандан бирор нарса борми?» дедилар. У: Ҳа, деди. У: «Бор, мен сени унга сендаги Қуръан (билишинг) эвазига никоҳлаб бердим» дедилар.