حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ الْمِقْدَامِ، حَدَّثَنَا فُضَيْلُ بْنُ سُلَيْمَانَ، حَدَّثَنَا أَبُو حَازِمٍ، حَدَّثَنَا سَهْلُ بْنُ سَعْدٍ، كُنَّا عِنْدَ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم جُلُوسًا فَجَاءَتْهُ امْرَأَةٌ تَعْرِضُ نَفْسَهَا عَلَيْهِ فَخَفَّضَ فِيهَا النَّظَرَ وَرَفَعَهُ فَلَمْ يُرِدْهَا، فَقَالَ رَجُلٌ مِنْ أَصْحَابِهِ زَوِّجْنِيهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ " أَعِنْدَكَ مِنْ شَىْءٍ ". قَالَ مَا عِنْدِي مِنْ شَىْءٍ. قَالَ " وَلاَ خَاتَمًا مِنْ حَدِيدٍ ". قَالَ وَلاَ خَاتَمًا مِنَ حَدِيدٍ وَلَكِنْ أَشُقُّ بُرْدَتِي هَذِهِ فَأُعْطِيهَا النِّصْفَ، وَآخُذُ النِّصْفَ. قَالَ " لاَ، هَلْ مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ شَىْءٌ ". قَالَ نَعَمْ. قَالَ " اذْهَبْ فَقَدْ زَوَّجْتُكَهَا بِمَا مَعَكَ مِنَ الْقُرْآنِ ".
Аҳмад ибнул Миқдом, Фузайл ибн Сулаймондан, у Абу Ҳозимдан: Бизга Саҳл ибн Саъд айтиб берди: Биз Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳузурида ўтирган эдик, шунда бир аёл унинг олдига келиб, ўзини унга таклиф қилди. У киши унга назарини пастга тушириб, кўтардилар, аммо уни истамадилар. Шунда саҳобаларидан бир киши: Уни менга никоҳлаб беринг, эй Расулуллаҳ, деди. У: «Сенда бирор нарса борми?» дедилар. У: Менда ҳеч нарса йўқ, деди. У: «Темирдан узук ҳам (йўқми)?» дедилар. У: Темирдан узук ҳам йўқ, аммо мана бу бурдамни (ёпинчиғимни) йиртиб, ярмини унга бераман, ярмини ўзим оламан, деди. У: «Йўқ. Сенда Қуръандан бирор нарса борми?» дедилар. У: Ҳа, деди. У: «Бор, мен сени унга сендаги Қуръан (билишинг) эвазига никоҳлаб бердим» дедилар.