Асмо Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилди): Деди: "Мен ўз ҳавзимда — менга ким келишини кутиб — тураман. Мендан (нарида) баъзи одамлар олинади, мен: «Умматим» дейман. (Аллаҳ): «Билмайсан, улар орқага қайтдилар» дейди." Ибн Абу Мулайка: "Аллаҳумма, биз Сенга паноҳ сўраймиз орқаларимизга қайтишимиздан ёки фитнага тушишимиздан."
Саҳл ибн Саъд Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шундай деганларини эшитди: "Мен ҳавзда сиздан олдин борувчингизман. Ким унга келса, ундан ичади; ким ундан ичса, ундан кейин абадий чанқамайди. Менга шундай қавмлар келадики, мен уларни танижиман, улар мени танижидалар, кейин мен билан улар ораси тўсилади."
Абу Ҳозим айтди: Нуъмон ибн Абу Айёш мени — мен уларга буни айтаётганимда — эшитди ва: «Саҳлдан шундай эшитдингми?» деди. Мен: «Ҳа» дедим. У: «Мен Абу Саъид ал-Худрий устида гувоҳлик бераманки, уни унга: ‹Улар мендандиръ деб (қўшганини эшитдим). (Аллаҳ): ‹Сен улар сендан кейин нима ўзгартирганларини билмайсанъ дейди. Мен: ‹Мендан кейин (дийнни) ўзгартирган кишига йироқлик, йироқликъ дейман» деди.