حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ يَحْيَى التَّمِيمِيُّ، وَسَعِيدُ بْنُ مَنْصُورٍ، وَأَبُو الرَّبِيعِ الْعَتَكِيُّ، وَأَبُو كَامِلٍ - وَاللَّفْظُ لِيَحْيَى - قَالَ يَحْيَى أَخْبَرَنَا وَقَالَ الآخَرَانِ، حَدَّثَنَا - حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ، عَنْ ثَابِتٍ، عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم أَحْسَنَ النَّاسِ وَكَانَ أَجْوَدَ النَّاسِ وَكَانَ أَشْجَعَ النَّاسِ وَلَقَدْ فَزِعَ أَهْلُ الْمَدِينَةِ ذَاتَ لَيْلَةٍ فَانْطَلَقَ نَاسٌ قِبَلَ الصَّوْتِ فَتَلَقَّاهُمْ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم رَاجِعًا وَقَدْ سَبَقَهُمْ إِلَى الصَّوْتِ وَهُوَ عَلَى فَرَسٍ لأَبِي طَلْحَةَ عُرْىٍ فِي عُنُقِهِ السَّيْفُ وَهُوَ يَقُولُ " لَمْ تُرَاعُوا لَمْ تُرَاعُوا " . قَالَ " وَجَدْنَاهُ بَحْرًا أَوْ إِنَّهُ لَبَحْرٌ " . قَالَ وَكَانَ فَرَسًا يُبَطَّأُ .
Бизга Яҳё ибн Яҳё ат-Тамимий, Саъийд ибн Мансур, Абур Робийъ ал-Атакий ва Абу Комил — лафз Яҳёники — ривоят қилдилар. Яҳё: «хабар берди», деди, қолган иккитаси: «ривоят қилди», дедилар: Ҳаммод ибн Зайд, Собитдан, у Анас ибн Моликдан ривоят қилди, у айтди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг гўзали эдилар, одамларнинг энг сахийси эдилар ва одамларнинг энг ботири эдилар. Бир кеча Мадина аҳли қўрқиб кетди, баъзи одамлар овоз томон йўл олдилар, шунда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам уларга қайтиб келаётган ҳолда рўбарў бўлдилар — у зот уларни овозга ортда қолдириб кетган эдилар. У зот Абу Талҳанинг эгарсиз отида эдилар, бўйниларида қилич осиғлиқ эди ва у зот: «Қўрқманглар, қўрқманглар», дер эдилар. У зот: «Биз уни денгиздек (чопағон) топдик» ёки «Албатта у денгиздир» дедилар. У (рови) айтди: У секин юрадиган от эди.