حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ الْمُثَنَّى، وَمُحَمَّدُ بْنُ بَشَّارٍ، قَالاَ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ جَعْفَرٍ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ سَمِعْتُ أَبَا إِسْحَاقَ، قَالَ سَمِعْتُ الْبَرَاءَ، يَقُولُ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم رَجُلاً مَرْبُوعًا بَعِيدَ مَا بَيْنَ الْمَنْكِبَيْنِ عَظِيمَ الْجُمَّةِ إِلَى شَحْمَةِ أُذُنَيْهِ عَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ مَا رَأَيْتُ شَيْئًا قَطُّ أَحْسَنَ مِنْهُ صلى الله عليه وسلم .
Бизга Муҳаммад ибн Мусанно ва Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилиб, иккаласи: Бизга Муҳаммад ибн Жаъфар ривоят қилди, бизга Шуъба ривоят қилиб деди: Мен Абу Исъҳоқдан эшитдим, у деди: Мен Барони шундай деганини эшитдим: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам ўрта бўйли, икки елкаси ораси кенг, сочи қулоқлари юмшоғигача етадиган кўркам соч эгаси эдилар. Устларида қизил ҳулла бор эди. Мен ҳеч қачон у зотдан кўра гўзалроқ нарсани кўрмаганман соллаллаҳу алайҳи васаллам.
Бизга Амр Ноқид ва Абу Курайб ривоят қилиб, иккаласи: Бизга Вакиъ Суфёндан, у Абу Исъҳоқдан, у Бародан ривоят қилиб деди: Мен қизил ҳуллада Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламдан кўра гўзалроқ, соч эгаси бўлган бировни кўрмаганман. У зотнинг сочлари елкаларига тушар эди, икки елкаси ораси кенг эди, на узун, на калта эдилар. Абу Курайб: «Лаҳу шаъарун» (унинг сочи бор эди) деди.
Бизга Абу Курайб Муҳаммад ибн Алў ривоят қилиб: Бизга Исъҳоқ ибн Мансур Иброҳим ибн Юсуфдан, у отасидан, у Абу Исъҳоқдан ривоят қилиб деди: Мен Барони шундай деганини эшитдим: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам одамларнинг энг чиройли юзлиси ва энг гўзал хилқатлиси эдилар. На ўта чўзилган узун, на калта эдилар.