Менга Аҳмад ибн Холид ал-Халлол хабар берди, у деди: бизга Маън ривоят қилди, у деди: бизга Муовия — у ибн Солиҳ — хабар берди, Абдурраҳмон ибн Жубайр ибн Нуфайрдан, у отасидан, у Абу Саълабадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (ривоят қилдики), уч (кун)дан кейин овига етиб борадиган киши ҳақида: «Уни есин, фақат сасиб қолган бўлса (емасин),» (дедилар).
Бизга Муҳаммад ибн Абдул-Аъло хабар берди, у деди: бизга Холид ривоят қилди, Шуъбадан, у Симокдан (ривоят қилдики), у деди: Муррий ибн Қатарийнинг бундай деганини эшитдим, у Адий ибн Ҳотимдан (ривоят қилиб): у деди: «Эй Расулуллаҳ, мен итимни қўйиб юбораман, у овни ушлайди, мен эса уни сўядиган нарса топмайман, шунда уни ўткир тош ёки таёқ билан сўяман (бўладими)?» дедим. У: «Хоҳлаган нарсанг билан қонини тўк ва Аллаҳ азза ва жалланинг исмини зикр қил,» дедилар.