Бизга Ҳумайд ибн Масъада ва Исмоил ибн Масъуд хабар берди, улар иккиси деди: бизга Язид — у ибн Зурайъдир — ривоят қилди, у деди: бизга ибн Авн ривоят қилди, Нофиъдан, у Абу Саид ал-Худрий (розияллаҳу анҳу)дан (ривоят қилдики), у деди: кўзим кўрди, қулоғим Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан эшитди — ва у олтинни олтинга, кумушни кумушга баробарини баробарига, мислини мислига (сотишдан бошқа тарзда) қайтарилганини зикр қилди: «Ва ғойибни нақдга сотманглар ва бирини иккинчисидан ортиқ қилманглар,» (дедилар).
Бизга Қутайба ривоят қилди, Моликдан, у Зайд ибн Асламдан, у Ато ибн Ясордан (ривоят қилдики), Муовия бир олтин ёки кумуш идишни (сув қуйиш жомини) ўз вазнидан кўпроққа сотди. Шунда Абуд-Дардо: «Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг шу каби (олди-сотди)дан, фақат мислини мислига (бўлганидан бошқасини), қайтараётганларини эшитганман,» деди.