Бизга Молик ибн ал-Халил хабар берди, у деди: бизга Ибн Аби Адий ривоят қилди, у Шуъбадан, у ал-Ҳакамдан, у Мужоҳиддан, у Яъло ибн Мунядан (ривоят қилдики), у бир киши билан урушиб қолди, улардан бири ўртоғини тишлади. У (тишлатилган киши) ўз қўлини унинг оғзидан тортиб олди, шунда (тишлаган кишининг) олдинги тишини суғуриб олди. Бу иш Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га кўтариб чиқарилди, у эса: «Сиздан бирингиз ўз оғасини худди ёш туя тишлаганидек тишлайдими?» дедилар ва уни (товонни) ботил қилдилар.»
Бизга Муҳаммад ибн Абдуллаҳ ибн Убайд ибн Ақил хабар берди, у деди: бизга бобом ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, у ал-Ҳакамдан, у Мужоҳиддан, у Яъло ибн Мунядан (ривоят қилдики), Бану Тамимдан бўлган бир киши бошқа бир киши билан урушиб қолди ва унинг қўлини тишлади. У (тишлатилган киши) уни тортиб олди, шунда (тишлаган кишининг) олдинги тиши тушиб кетди. Улар жанжаллашиб Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га (ҳакамликка) келдилар. У (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Сиздан бирингиз ўз оғасини худди ёш туя тишлаганидек тишлайдими?» дедилар ва уни (товонни) пуч — яъни ботил — қилдилар.»