Бизга Иброҳим ибн Муҳаммад ва Муҳаммад ибнул-Мусанно — лафз уники (Муҳаммад ибнул-Мусанноники) — хабар бердилар, улар дедилар: бизга Яҳё, Абдуллаҳ ибн Саиддан ривоят қилди, у деди: менга Абдураҳмон ал-Аъраж, Абу Ҳурайрадан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилди, у: «Ким қуёш чиқишидан олдин субҳ (бомдод)дан бир саждага етишса, демак унга (намозга) етишибди. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир саждага етишса, демак унга етишибди,» дедилар.
Бизга Муҳаммад ибн Рофиъ хабар берди, у деди: бизга Закариё ибн Адий ривоят қилди, у деди: бизга Ибнул-Муборак, Юнус ибн Язиддан, у аз-Зуҳрийдан, у Урвадан, у Оиша (розияллаҳу анҳо)дан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан хабар берди, у: «Ким қуёш чиқишидан олдин фажр (бомдод)дан бир ракаатга етишса, демак унга етишибди. Ким қуёш ботишидан олдин асрдан бир ракаатга етишса, демак унга етишибди,» дедилар.