Бизга шуни Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, бизга Ибн Абу Адий Ҳусайн ал-Муаллимдан, у Амр ибн Шуъайбдан ривоят қилдики, у Товусни Ибн Умар ва Ибн Аббосдан, улар ҳадисни Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)гача етказиб, шу ҳадисни ривоят қилаётганини эшитди. Абу Исо (Термизий) деди: Ибн Аббос (розияллаҳу анҳумо) ҳадиси ҳасан саҳиҳ ҳадисдир. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг саҳобаларидан ва бошқалардан бўлган илм аҳлининг баъзилари шу ҳадис бўйича амал қиладилар; улар: «Ким маҳрам қариндошига ҳадя қилса, уни қайтариб олишга ҳақи йўқ; ким маҳрам бўлмаган қариндошга ҳадя қилса, ундан (эвазига) ҳеч нарса олмаган бўлса, уни қайтариб олишга ҳақи бор,» дейишган. Бу Саврийнинг сўзидир. Шофиъий эса: «Ҳеч кимга инъом бергач, уни қайтариб олиши ҳалол эмас, фақат ота боласига берган нарсасидан (мустасно),» деди. Шофиъий Абдуллаҳ ибн Умарнинг Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан ривоят қилган ҳадиси билан далил келтирди: «Ҳеч кимга инъом бергач, уни қайтариб олиши ҳалол эмас, фақат ота боласига берган нарсасидан (мустасно),» дедилар.