Бизга Ҳаннод ривоят қилди, у деди: бизга Вакииъ, Исмоил ибн Абу Холиддан, у Қайс ибн Абу Ҳозимдан, у Жарир ибн Абдуллаҳ ал-Бажалийдан (ривоят қилиб) деди: биз Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)нинг ҳузурида ўтирган эдик. У тўлин ой кечасидаги ойга қараб: «Албатта, сизлар Роббингизга (рўбарў) кўндаланг қилинасизлар ва Уни шу ойни кўрганингиздек кўрасизлар; Уни кўришда (сиқилиб) заҳмат чекмайсизлар. Бас, агар қуёш чиқишидан олдинги намозда ва у ботишидан олдинги намозда (қолдирмасликка) қодир бўлсангиз, шундай қилинглар,» дедилар. Сўнг: «Роббингга ҳамд айтиб (Уни) тасбеҳ айт — қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин,» (деб) ўқидилар (Қоф сураси, 39). Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадис ҳасан саҳиҳдир.
Бизга Муҳаммад ибн Башшор ривоят қилди, у деди: бизга Абдурраҳмон ибн Маҳдий ривоят қилди, у деди: бизга Ҳаммод ибн Салама, Собит ал-Бунонийдан, у Абдурраҳмон ибн Абу Лайладан, у Суҳайбдан, у Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам)дан (Аллаҳнинг): «Яхшилик қилганларга гўзал (мукофот) ва (ундан ҳам) зиёда (нарса) бордир,» (Юнус сураси, 26) деган сўзи ҳақида (ривоят қилдики, Набий) дедилар: «Жаннат аҳли жаннатга кирганида, бир жарчи: «Албатта, сизлар учун Аллаҳ ҳузурида бир ваъда бор,» деб нидо қилади. Улар: «(Аллаҳ) юзларимизни оппоқ қилмадими, бизни дўзахдан қутқармадими ва бизни жаннатга киритмадими?» дейдилар. Улар: «Ҳа (қилди),» (дейилади). (Набий) деди: бас, парда кўтарилади.» (Набий) деди: «Аллаҳга қасамки, (Аллаҳ) уларга Унга (Аллаҳга) қарашдан кўра маҳбуброқ нарса бермаган,» дедилар. Абу Исо (Термизий) деди: бу ҳадисни Ҳаммод ибн Саламагина муснад қилиб, марфуъ (Набийга кўтарилган) ҳолда ривоят қилган. Сулаймон ибнул-Муғира ва Ҳаммод ибн Зайд бу ҳадисни Собит ал-Бунонийдан, у Абдурраҳмон ибн Абу Лайладан (мавқуф — ўз) сўзи (сифатида) ривоят қилганлар.