حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الْحَارِثِ، عَنْ أَبِي كَثِيرٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، قَالَ خَطَبَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَقَالَ " إِيَّاكُمْ وَالشُّحَّ فَإِنَّمَا هَلَكَ مَنْ كَانَ قَبْلَكُمْ بِالشُّحِّ أَمَرَهُمْ بِالْبُخْلِ فَبَخَلُوا وَأَمَرَهُمْ بِالْقَطِيعَةِ فَقَطَعُوا وَأَمَرَهُمْ بِالْفُجُورِ فَفَجَرُوا " .
Бизга Ҳафс ибн Умар ривоят қилди, бизга Шуъба Амр ибн Муррадан, у Абдуллаҳ ибнул Ҳорисдан, у Абу Касийрдан, у Абдуллаҳ ибн Амрдан ривоят қилди. У айтди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам хутба қилиб: «Бахилликдан эҳтиёт бўлинглар! Зеро сизлардан олдингилар бахиллик туфайли ҳалок бўлдилар: у (бахиллик) уларни хасисликка буюрди, улар хасислик қилдилар; уларни қариндошлик алоқасини узишга буюрди, улар уздилар; уларни фисқ-фужурга буюрди, улар фужур қилдилар», деди.