Сунани Абу Довуд — 1761-ҳадис

Ҳаж китоби · Қурбонлик ҳайвонига миниш

1761-ҳадисСунани Абу Довуд · Ҳаж китоби

حَدَّثَنَا أَحْمَدُ بْنُ حَنْبَلٍ، حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ سَعِيدٍ، عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، أَخْبَرَنِي أَبُو الزُّبَيْرِ، سَأَلْتُ جَابِرَ بْنَ عَبْدِ اللَّهِ عَنْ رُكُوبِ الْهَدْىِ، فَقَالَ سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ ‏ "‏ ارْكَبْهَا بِالْمَعْرُوفِ إِذَا أُلْجِئْتَ إِلَيْهَا حَتَّى تَجِدَ ظَهْرًا ‏"‏ ‏.‏

Бизга Аҳмад ибн Ҳанбал, унга Яҳё ибн Саъийд, у ибн Журайждан ривоят қилди, менга Абуз-Зубайр хабар берди: Мен Жобир ибн Абдуллаҳдан ҳадйга (қурбонлик мол)га миниш ҳақида сўрадим. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг: «Унга зарурат туғилса, бошқа улов топгунингча, оқилона тарзда унга мин», деганларини эшитдим.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам