Сунани Абу Довуд — 1874-ҳадис

Ҳаж китоби · Каъба бурчакларини истилом қилиш

1874-ҳадисСунани Абу Довуд · Ҳаж китоби

حَدَّثَنَا أَبُو الْوَلِيدِ الطَّيَالِسِيُّ، حَدَّثَنَا لَيْثٌ، عَنِ ابْنِ شِهَابٍ، عَنْ سَالِمٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، قَالَ لَمْ أَرَ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَمْسَحُ مِنَ الْبَيْتِ إِلاَّ الرُّكْنَيْنِ الْيَمَانِيَيْنِ ‏.‏

Бизга Абу Валид ат-Таёлисий ривоят қилди, бизга Лайс Ибн Шиҳобдан, у Солимдан, у Ибн Умардан ривоят қилдики, у: «Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни Байтдан фақат икки Яманий рукн (бурчак)дан бошқасига қўл суртаётганларини кўрмаганман» деди.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 1609-ҳадисҲаж китоби

Мен Набий соллаллаҳу алайҳи васалламни Байтдан фақат икки яманий рукнни истилом қилаётганини кўрдим.

Сунани Насоий, 2949-ҳадисҲаж китоби

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни Байтдан фақат икки Ямоний Рукннигина силаганларини кўрдим.

Сунани Насоий, 2175-ҳадисРўза китоби

мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни икки ойни кетма-кет рўза тутганларини кўрмадим, фақат у киши шаъбонни рамазонга улардилар (шундан бошқа).

Саҳиҳи Муслим, 1584-ҳадисМусофир намози

Мен Умарни Зул-Ҳулайфада икки ракат ўқиган ҳолда кўрдим Мен фақат — Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни қилган ҳолда кўрганимдек — қиляпмман

Сунани Абу Довуд, 628-ҳадисНамоз китоби

Мен Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламни битта кийимга ўраниб, унинг икки учини икки елкасига қарама-қарши қилиб намоз ўқиётганини кўрдим.

Саҳиҳи Муслим, 1687-ҳадисМусофир намози

Мен Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)ни нафллардан бирор нарсага — фажрдан олдинги икки ракатга (шошилганидан) кўра тезроқ (шошилинч) шошилган ҳолда кўрмадим.