حَدَّثَنَا الْقَعْنَبِيُّ، عَنْ مَالِكٍ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ، أَنَّ رَجُلاً، لاَعَنَ امْرَأَتَهُ فِي زَمَانِ رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم وَانْتَفَى مِنْ وَلَدِهَا فَفَرَّقَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم بَيْنَهُمَا وَأَلْحَقَ الْوَلَدَ بِالْمَرْأَةِ . قَالَ أَبُو دَاوُدَ الَّذِي تَفَرَّدَ بِهِ مَالِكٌ قَوْلُهُ " وَأَلْحَقَ الْوَلَدَ بِالْمَرْأَةِ " . وَقَالَ يُونُسُ عَنِ الزُّهْرِيِّ عَنْ سَهْلِ بْنِ سَعْدٍ فِي حَدِيثِ اللِّعَانِ وَأَنْكَرَ حَمْلَهَا فَكَانَ ابْنُهَا يُدْعَى إِلَيْهَا .
Бизга ал-Қаънабий Моликдан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан ривоят қилдики, бир киши Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам замонида хотини билан лиъон қилди ва унинг боласидан воз кечди (инкор қилди). Сўнг Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам икковининг орасини ажратди ва болани аёлга нисбат берди. Абу Довуд деди: Молик ёлғиз ривоят қилган нарса унинг: «Ва болани аёлга нисбат берди» деган сўзидир. Юнус эса Зуҳрийдан, у Саҳл ибн Саъддан лиъон ҳадисида: «У ҳомиласини инкор қилди ва унинг ўғли онасига нисбат бериларди», деди.