حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ بْنُ سَعِيدٍ الثَّقَفِيُّ، وَمُحَمَّدُ بْنُ الْمُتَوَكِّلِ الْعَسْقَلاَنِيُّ، - الْمَعْنَى وَاحِدٌ - أَنَّ مُحَمَّدَ بْنَ يَحْيَى بْنِ قَيْسٍ الْمَأْرِبِيَّ، حَدَّثَهُمْ أَخْبَرَنِي أَبِي، عَنْ ثُمَامَةَ بْنِ شُرَاحِيلَ، عَنْ سُمَىِّ بْنِ قَيْسٍ، عَنْ شُمَيْرٍ، - قَالَ ابْنُ الْمُتَوَكِّلِ ابْنِ عَبْدِ الْمَدَانِ - عَنْ أَبْيَضَ بْنِ حَمَّالٍ، أَنَّهُ وَفَدَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَاسْتَقْطَعَهُ الْمِلْحَ - قَالَ ابْنُ الْمُتَوَكِّلِ الَّذِي بِمَأْرِبَ - فَقَطَعَهُ لَهُ فَلَمَّا أَنْ وَلَّى قَالَ رَجُلٌ مِنَ الْمَجْلِسِ أَتَدْرِي مَا قَطَعْتَ لَهُ إِنَّمَا قَطَعْتَ لَهُ الْمَاءَ الْعِدَّ . قَالَ فَانْتَزَعَ مِنْهُ قَالَ وَسَأَلَهُ عَمَّا يُحْمَى مِنَ الأَرَاكِ قَالَ " مَا لَمْ تَنَلْهُ خِفَافٌ " . وَقَالَ ابْنُ الْمُتَوَكِّلِ " أَخْفَافُ الإِبِلِ " .
Бизга Қутайба ибн Саид ас-Сақафий ва Муҳаммад ибн Мутаваккил ал-Асқалоний — маъно бир — ривоят қилди: Муҳаммад ибн Яҳё ибн Қайс ал-Маърибий уларга ривоят қилди, менга отам Сумома ибн Шуроҳилдан, у Сумай ибн Қайсдан, у Шумайрдан — Ибн Мутаваккил: ибн Абдулмадон деди — у Абяз ибн Ҳаммолдан хабар берди: У Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига вакил бўлиб келди ва у зотдан тузни қатиъ (қилиб беришларини) сўради — Ибн Мутаваккил: Маърибдагисини деди — у зот уни унга қатиъ қилиб бердилар. У орқага қайтганида мажлисдаги бир киши: «Унга нимани қатиъ қилиб берганингизни биласизми? Сиз унга оқиб турадиган сувни қатиъ қилиб бердингиз», деди. У деди: Шунда у зот уни ундан тортиб олдилар. У деди: У зотдан арок (дарахти)нинг қайси (қисми) қўриқ қилиниши ҳақида сўради. У зот: «(Туяларнинг) оёқлари етмаган (жойи)», дедилар. Ибн Мутаваккил: «Туяларнинг оёқлари» деди.