حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ مَسْعُودٍ الْمِصِّيصِيُّ، حَدَّثَنَا أَبُو عَاصِمٍ، عَنِ ابْنِ جُرَيْجٍ، قَالَ أَخْبَرَنِي عَمْرُو بْنُ دِينَارٍ، أَنَّهُ سَمِعَ طَاوُسًا، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ، عَنْ عُمَرَ، أَنَّهُ سَأَلَ عَنْ قَضِيَّةِ النَّبِيِّ، صلى الله عليه وسلم فِي ذَلِكَ فَقَامَ إِلَيْهِ حَمَلُ بْنُ مَالِكِ بْنِ النَّابِغَةِ فَقَالَ كُنْتُ بَيْنَ امْرَأَتَيْنِ فَضَرَبَتْ إِحْدَاهُمَا الأُخْرَى بِمِسْطَحٍ فَقَتَلَتْهَا وَجَنِينَهَا فَقَضَى رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فِي جَنِينِهَا بِغُرَّةٍ وَأَنْ تُقْتَلَ . قَالَ أَبُو دَاوُدَ قَالَ النَّضْرُ بْنُ شُمَيْلٍ الْمِسْطَحُ هُوَ الصَّوْبَجُ . قَالَ أَبُو دَاوُدَ وَقَالَ أَبُو عُبَيْدٍ الْمِسْطَحُ عُودٌ مِنْ أَعْوَادِ الْخِبَاءِ .
Бизга Муҳаммад ибн Масъуд ал-Миссиссий ривоят қилди, бизга Абу Осим Ибн Журайждан ривоят қилиб деди: менга Амр ибн Динор хабар бердики, у Товусдан эшитди, у Ибн Аббосдан, у Умардан ривоят қилдики, у Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг бу ҳақдаги ҳукмлари тўғрисида сўради. Шунда унга Ҳамал ибн Молик ибн ан-Нобиға туриб: «Мен икки аёл орасида эдим. Бас, улардан бири иккинчисини хамир ёйғич (мистаҳ) билан уриб, уни ва қорнидаги ҳомиласини ўлдирди. Шунда Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам унинг ҳомиласи ҳақида бир ғурра билан ва (қотилнинг) ўлдирилиши билан ҳукм қилдилар» деди. Абу Довуд деди: ан-Назр ибн Шумайл: «мистаҳ» — бу хамир ёядиган таёқ (савбаж), деди. Абу Довуд деди: Абу Убайд: «мистаҳ» — чодир ёғочларидан бир ёғочдир, деди.