Сунани Абу Довуд — 53-ҳадис

Таҳорат китоби · Мисвок фитратдандир

53-ҳадисСунани Абу Довуд · Таҳорат китоби

حَدَّثَنَا يَحْيَى بْنُ مَعِينٍ، حَدَّثَنَا وَكِيعٌ، عَنْ زَكَرِيَّا بْنِ أَبِي زَائِدَةَ، عَنْ مُصْعَبِ بْنِ شَيْبَةَ، عَنْ طَلْقِ بْنِ حَبِيبٍ، عَنِ ابْنِ الزُّبَيْرِ، عَنْ عَائِشَةَ، قَالَتْ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم ‏ "‏ عَشْرٌ مِنَ الْفِطْرَةِ قَصُّ الشَّارِبِ وَإِعْفَاءُ اللِّحْيَةِ وَالسِّوَاكُ وَالاِسْتِنْشَاقُ بِالْمَاءِ وَقَصُّ الأَظْفَارِ وَغَسْلُ الْبَرَاجِمِ وَنَتْفُ الإِبِطِ وَحَلْقُ الْعَانَةِ وَانْتِقَاصُ الْمَاءِ ‏"‏ ‏.‏ يَعْنِي الاِسْتِنْجَاءَ بِالْمَاءِ ‏.‏ قَالَ زَكَرِيَّا قَالَ مُصْعَبٌ وَنَسِيتُ الْعَاشِرَةَ إِلاَّ أَنْ تَكُونَ الْمَضْمَضَةَ ‏.‏

Бизга Яҳё ибн Маъийн ҳадис айтди, бизга Вакийъ, Закариё ибн Абу Зоидадан, у Мусъаб ибн Шайбадан, у Талқ ибн Ҳабибдан, у ибн аз-Зубайрдан, у Оишадан ҳадис айтди. У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам дедилар: «Ўнта нарса фитратдандир: мўйловни қисқартириш, соқолни қўйиб юбориш, мисвок, сув билан истиншоқ қилиш (бурунга сув тортиш), тирноқларни олиш, бўғинларни ювиш, қўлтиқ тукини юлиш, қов тукини олиш ва сувни камайтириш». Яъни сув билан истинжо қилиш. Закариё деди: Мусъаб деди: Ўнинчисини унутдим, балки у мазмаза (оғизни чайиш) бўлса керак.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 5040-ҳадисЗийнат китоби

Ўн нарса фитратдандир: мўйловни қирқиш, тирноқларни қирқиш, бармоқ бўғимларини ювиш, соқолни қўйиб юбориш, мисвок, (сувни) бурунга тортиш, қўлтиқ тукини юлиш, ов сочини олиш ва сув билан (таҳоратдан…

Сунани Термизий, 2757-ҳадисОдоб китоби

Ўнтаси фитратдандир: мўйловни қирқиш, соқолни қўйиб юбориш (ўстириш), мисвок, (бурунга) сув тортиш, тирноқларни олиш, бармоқ бўғимларини ювиш, қўлтиқ тукини юлиш, қов тукини олиш ва сув билан…

Сунани Насоий, 5044-ҳадисЗийнат китоби

Беш нарса фитратдандир: тирноқларни олиш, мўйловни қирқиш, қўлтиқ тукини юлиш, ов сочини олиш ва хатна қилиш.

Сунани Насоий, 5043-ҳадисЗийнат китоби

Беш нарса фитратдандир: хатна қилиш, ов сочини олиш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқни олиш ва мўйловни қисқартириш,

Сунани Насоий, 10-ҳадисТаҳорат китоби

Фитратдан бешта нарса бор: мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш, оврат тукини олиш ва хатна қилиш,

Сунани Насоий, 5225-ҳадисЗийнат китоби

Бешта нарса фитратдандир: мўйловни қирқиш, қўлтиқ тукини юлиш, тирноқларни олиш, оврат сочини олиш ва хатна қилиш,