Сунани Абу Довуд — 56-ҳадис

Таҳорат китоби · Кечаси турган киши учун мисвок

56-ҳадисСунани Абу Довуд · Таҳорат китоби

حَدَّثَنَا مُوسَى بْنُ إِسْمَاعِيلَ، حَدَّثَنَا حَمَّادٌ، أَخْبَرَنَا بَهْزُ بْنُ حَكِيمٍ، عَنْ زُرَارَةَ بْنِ أَوْفَى، عَنْ سَعْدِ بْنِ هِشَامٍ، عَنْ عَائِشَةَ، أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ يُوضَعُ لَهُ وَضُوءُهُ وَسِوَاكُهُ فَإِذَا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ تَخَلَّى ثُمَّ اسْتَاكَ ‏.‏

Бизга Мусо ибн Исмоил ҳадис айтди, бизга Ҳаммод ҳадис айтди, бизга Баҳз ибн Ҳакийм, Зуроро ибн Авфодан, у Саъд ибн Ҳишомдан, у Оишадан хабар берди. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам учун таҳорат суви ва мисвоки қўйилар эди, кечаси турганларида ҳожатга чиқар, сўнг мисвок ишлатар эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Абу Довуд, 57-ҳадисТаҳорат китоби

. Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси ёки кундузи ухлаб, уйғонганларида, таҳорат қилишдан олдин албатта мисвок ишлатар эдилар.

Сунани Абу Довуд, 24-ҳадисТаҳорат китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг каравотлари остида ёғочдан ясалган бир товоқ бор эди, кечаси унга бавл қилардилар.

Саҳиҳул Бухорий, 973-ҳадисИкки ҳайит намози

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам намозгоҳга (мусаллога) эрта борар, аназа (найза) олдиларида бўлар, у кўтариб борилар ва намозгоҳда олдиларига санчиб қўйилар, у зот унга (қаратиб) намоз ўқир эдилар.

Сунани Насоий, 1726-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

ки), Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) кечаси ўн бир ракаат ўқир, улардан биттаси билан витр қилар, сўнг ўнг ёнбошларига ётар эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 2024-ҳадисҚадр кечаси фазилати

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн (кун) кирса, изорини боғлар (жиддят билан ибодатга киришр), кечасини тирилтирар (ибодатда ўтказар) ва аҳли (оиласи)ни уйғотар эди.

Саҳиҳул Бухорий, 889-ҳадисЖума намози

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси (намозга) турсалар, оғизларини мисвок билан ишқалар (тозалар) эдилар.