Саҳиҳул Бухорий — 1107-ҳадис

Намозни қисқартириш · Сафарда шом ва хуфтон намозларини бирга ўқиш

1107-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Намозни қисқартириш

وَقَالَ إِبْرَاهِيمُ بْنُ طَهْمَانَ عَنِ الْحُسَيْنِ الْمُعَلِّمِ، عَنْ يَحْيَى بْنِ أَبِي كَثِيرٍ، عَنْ عِكْرِمَةَ، عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ ـ رضى الله عنهما ـ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم يَجْمَعُ بَيْنَ صَلاَةِ الظُّهْرِ وَالْعَصْرِ إِذَا كَانَ عَلَى ظَهْرِ سَيْرٍ، وَيَجْمَعُ بَيْنَ الْمَغْرِبِ وَالْعِشَاءِ‏.‏

Иброҳим ибн Таҳмон Ҳусайн Муъаллимдан, у Яҳё ибн Абу Касирдан, у Икримадан, у Ибн Аббос розияллаҳу анҳумадан деди: У деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам йўл (сафар) устида бўлса, пешин ва аср намозини жамлар, шом билан хуфтонни (ҳам) жамлар эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 1106-ҳадисНамозни қисқартириш

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам — йўл (юриш) зўрга кетса (шошилса) — шом билан хуфтонни жамлар эдилар.

Саҳиҳи Муслим, 1622-ҳадисМусофир намози

Албатта Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) юриш жадаллашса, шом билан хуфтонни жам қилар эди

Саҳиҳи Муслим, 1621-ҳадисМусофир намози

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) юриш (сафар) тезлашса (шошилса), шом билан хуфтонни жам (бирга) қилар эди.

Сунани Насоий, 3026-ҳадисҲаж китоби

ки, Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) Жамъда (Муздалифада) шом ва хуфтон (намозлари)ни жамладилар.

Сунани Насоий, 2367-ҳадисРўза китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) ётоғига ётсалар, ўнг кафтларини ўнг ёноқлари остига қўяр эдилар; ва Душанба ҳамда Пайшанбани рўза тутар эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 6319-ҳадисДуо китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам тўшакларига (ётишга) борганларида, қўлларига пуфлар, муаввизатларни (Фалақ, Нос, Ихлос) ўқир ва улар билан таналарини сурар эдилар.