Саҳиҳул Бухорий — 1136-ҳадис

Таҳажжуд намози · Тун намозида қиёмни узайтириш

1136-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Таҳажжуд намози

حَدَّثَنَا حَفْصُ بْنُ عُمَرَ، قَالَ حَدَّثَنَا خَالِدُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، عَنْ حُصَيْنٍ، عَنْ أَبِي وَائِلٍ، عَنْ حُذَيْفَةَ ـ رضى الله عنه ـ أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم كَانَ إِذَا قَامَ لِلتَّهَجُّدِ مِنَ اللَّيْلِ يَشُوصُ فَاهُ بِالسِّوَاكِ‏.‏

Ҳафс ибн Умар бизга айтди: Холид ибн Абдуллаҳ бизга айтди, Ҳусайндан, у Абу Воилдан, у Ҳузайфа розияллаҳу анҳудан: Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турсалар, оғизларини мисвок билан ишқалар эдилар.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Саҳиҳул Бухорий, 889-ҳадисЖума намози

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси (намозга) турсалар, оғизларини мисвок билан ишқалар (тозалар) эдилар.

Сунани Насоий, 1622-ҳадисТунги намоз ва кундузги нафл намозлар китоби

Абу Воилнинг Ҳузайфадан ривоят қилаётганини эшитдим, у деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) кечаси (намозга) турганларида, оғизларини мисвок билан тозалардилар.

Сунани Абу Довуд, 55-ҳадисТаҳорат китоби

. Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам кечаси (уйқудан) турганларида, оғизларини мисвок билан ишқалар эдилар.

Саҳиҳул Бухорий, 245-ҳадисТаҳорат китоби

Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) кечаси турганларида, оғизларини сивок билан ишқалаб (тозалаб) туширардилар.

Саҳиҳул Бухорий, 2024-ҳадисҚадр кечаси фазилати

Набий соллаллаҳу алайҳи васаллам (охирги) ўн (кун) кирса, изорини боғлар (жиддят билан ибодатга киришр), кечасини тирилтирар (ибодатда ўтказар) ва аҳли (оиласи)ни уйғотар эди.

Саҳиҳул Бухорий, 515-ҳадисНамоз китоби

Набий соллаллаҳу алайҳи васалламнинг завжалари Оиша шундай деди: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам туриб кечаси намоз ўқирдилар, мен эса у зот билан қибла орасида, аҳлларининг тўшагида кўндаланг ётардим.