حَدَّثَنَا آدَمُ، قَالَ حَدَّثَنَا شُعْبَةُ، قَالَ أَخْبَرَنَا أَبُو التَّيَّاحِ، يَزِيدُ بْنُ حُمَيْدٍ عَنْ أَنَسٍ، قَالَ كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يُصَلِّي قَبْلَ أَنْ يُبْنَى الْمَسْجِدُ فِي مَرَابِضِ الْغَنَمِ.
Бизга Одам ривоят қилди, у деди: бизга Шуъба ривоят қилди, у деди: бизга Абут-Тайёҳ Язид ибн Ҳумайд, Анасдан хабар берди, у деди: Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) масжид қурилишидан олдин қўйлар қўтонида (оғилида) намоз ўқирдилар.