حَدَّثَنَا عَبْدَانُ، أَخْبَرَنَا عَبْدُ اللَّهِ، أَخْبَرَنَا مَعْمَرٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، عَنْ عُرْوَةَ، قَالَ خَاصَمَ الزُّبَيْرَ رَجُلٌ مِنَ الأَنْصَارِ، فَقَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم " يَا زُبَيْرُ اسْقِ ثُمَّ أَرْسِلْ ". فَقَالَ الأَنْصَارِيُّ إِنَّهُ ابْنُ عَمَّتِكَ. فَقَالَ عَلَيْهِ السَّلاَمُ " اسْقِ يَا زُبَيْرُ، ثُمَّ يَبْلُغُ الْمَاءُ الْجَدْرَ، ثُمَّ أَمْسِكْ ". فَقَالَ الزُّبَيْرُ فَأَحْسِبُ هَذِهِ الآيَةَ نَزَلَتْ فِي ذَلِكَ {َلاَ وَرَبِّكَ لاَ يُؤْمِنُونَ حَتَّى يُحَكِّمُوكَ فِيمَا شَجَرَ بَيْنَهُمْ}. قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ الْعَبَّاسِ قَالَ أَبُو عَبْدِ اللَّهِ لَيْسَ أَحَدٌ يَذْكُرُ عُرْوَةَ عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، إِلاَّ اللَّيْثُ فَقَطْ.
Бизга Абдон ривоят қилди, бизга Абдуллаҳ хабар берди, бизга Маъмар хабар берди, у Зуҳрийдан, у Урвадан, у деди: Зубайр билан Ансордан бир киши талашди. Набий (соллаллаҳу алайҳи васаллам) деди: «Эй Зубайр, суғор, сўнг (сувни) қўйиб юбор». Ансорий: У амманг ўғли бўлгани учунми? деди. У (алайҳиссалом) деди: «Суғор, эй Зубайр, сўнг сув деворга етсин, сўнг тўхтат (ушла)». Зубайр деди: Мен бу оят шу ҳақда нозил бўлган деб ўйлайман: «Йўқ, Роббингга қасамки, улар ўз ораларида чиққан низода сени ҳакам қилмагунларича иймон келтирмайдилар». Муҳаммад ибн Аббос деди: Абу Абдуллаҳ деди: Урвани Абдуллаҳдан — фақат Лайс — бошқа ҳеч ким зикр қилмайди.