حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ حَدَّثَنِي مَالِكٌ، عَنْ عَمِّهِ أَبِي سُهَيْلٍ، عَنْ أَبِيهِ، أَنَّهُ سَمِعَ طَلْحَةَ بْنَ عُبَيْدِ اللَّهِ، يَقُولُ جَاءَ رَجُلٌ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم فَإِذَا هُوَ يَسْأَلُهُ عَنِ الإِسْلاَمِ، فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " خَمْسُ صَلَوَاتٍ فِي الْيَوْمِ وَاللَّيْلَةِ ". فَقَالَ هَلْ عَلَىَّ غَيْرُهَا قَالَ " لاَ، إِلاَّ أَنْ تَطَّوَّعَ ". فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " وَصِيَامُ رَمَضَانَ ". قَالَ هَلْ عَلَىَّ غَيْرُهُ قَالَ " لاَ، إِلاَّ أَنْ تَطَّوَّعَ ". قَالَ وَذَكَرَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم الزَّكَاةَ. قَالَ هَلْ عَلَىَّ غَيْرُهَا قَالَ " لاَ، إِلاَّ أَنْ تَطَّوَّعَ ". فَأَدْبَرَ الرَّجُلُ وَهْوَ يَقُولُ وَاللَّهِ لاَ أَزِيدُ عَلَى هَذَا وَلاَ أَنْقُصُ. قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم " أَفْلَحَ إِنْ صَدَقَ ".
Бизга Исмоил ибн Абдуллаҳ ривоят қилди, у деди: Менга Молик ривоят қилди, у амакиси Абу Суҳайлдан, у отасидан: У Талҳа ибн Убайдуллаҳни шундай деяётганини эшитди: Бир киши Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам)га келиб, ундан Ислом ҳақида сўраётган эди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Кундуз ва кечада беш (вақт) намоз», деди. У: Менга бундан бошқаси (вожиб)ми? деди. У: «Йўқ, фақат (ўзинг) нафл қилсанг (мустасно)», деди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Ва Рамазон рўзаси», деди. У: Менга бундан бошқаси (вожиб)ми? деди. У: «Йўқ, фақат нафл қилсанг (мустасно)», деди. У деди: Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) унга закотни зикр қилди. У: Менга бундан бошқаси (вожиб)ми? деди. У: «Йўқ, фақат нафл қилсанг (мустасно)», деди. У киши орқага қайтди ва: Аллаҳга қасамки, мен бунга зиёда қилмайман ва камайтирмайман, дер эди. Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам): «Агар рост сўзлаган бўлса, нажот топди (растгор бўлди)», деди.