Саҳиҳул Бухорий — 5112-ҳадис

Никоҳ китоби · Шиғор никоҳи

5112-ҳадисСаҳиҳул Бухорий · Никоҳ китоби

حَدَّثَنَا عَبْدُ اللَّهِ بْنُ يُوسُفَ، أَخْبَرَنَا مَالِكٌ، عَنْ نَافِعٍ، عَنِ ابْنِ عُمَرَ ـ رضى الله عنهما ـ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنِ الشِّغَارِ، وَالشِّغَارُ أَنْ يُزَوِّجَ الرَّجُلُ ابْنَتَهُ عَلَى أَنْ يُزَوِّجَهُ الآخَرُ ابْنَتَهُ، لَيْسَ بَيْنَهُمَا صَدَاقٌ‏.‏

Абдуллаҳ ибн Юсуф, Моликдан, у Нофиъдан, у Ибн Умардан (розияллаҳу анҳумо) ривоят қилади: Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам шиғордан қайтардилар. Шиғор — бир киши қизини бошқа (киши)га, у ҳам ўз қизини унга никоҳлаб бериши шарти билан — орада маҳр бўлмаган ҳолда — уйлантиришидир.

Ўхшаш ҳадислар

Мавзуси яқин ҳадислар — бошқа тўпламлардан ҳам

Сунани Насоий, 3337-ҳадисНикоҳ китоби

ки), Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) шиғордан қайтардилар. Шиғор — бир кишининг бошқа бир кишига қизини, у ўз қизини унга (хотинликка) бериши шарти билан бериши ва уларнинг ўртасида (бошқа) маҳр…

Саҳиҳи Муслим, 3465-ҳадисНикоҳ китоби

Моликка Нофидан, у Ибн Умардан (ривоят қилганини) ўқиб бердим — Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) шиғордан қайтарди. Шиғор — киши ўз қизини, (қарама-қарши томон) унга ўз қизини (хотинликка) бериши…

Сунани Абу Довуд, 2074-ҳадисНикоҳ китоби

Шиғор нима? Бир киши (бошқанинг) қизига маҳрсиз уйланиб, эвазига унга ўз қизини маҳрсиз никоҳлаб бериши; ёки (бошқанинг) синглисига маҳрсиз уйланиб, эвазига унга ўз синглисини маҳрсиз никоҳлаб беришидир.

Сунани Насоий, 3296-ҳадисНикоҳ китоби

Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) аёлни унинг аммаси устига (никоҳлашдан), аммани эса унинг ака-укасининг қизи устига никоҳлашдан қайтардилар.

Сунани Насоий, 4813-ҳадисҚасома, қисос ва дият китоби

ки), бир аёл бошқа аёлга (майда тош) отди ва у (ҳомиласини) тушириб қўйди. Шунда Расулуллаҳ (соллаллаҳу алайҳи васаллам) унинг боласи учун эллик қўй (дият) белгиладилар ва ўша куни тош отишдан қайтардилар.…

Сунани Абу Довуд, 4193-ҳадисСоч тараш китоби

Расулуллаҳ соллаллаҳу алайҳи васаллам қазаъдан қайтардилар. Қазаъ — боланинг боши қирилиб, сочининг баъзиси қолдирилишидир.